Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида ер қаъридан фойдаланиш масалалари ўрганилди
2025-07-14 13:30:00 / Янгиликлар
Бош прокуратура, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, шунингдек, Инспекциянинг Шарқий минтақавий бошқармаси ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида ер қаъридан фойдаланиш ҳолати юзасидан жойига чиқилган ҳолда ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш давомида ер қаъридан фойдаланиш соҳасида қонунчилик ва норматив-техник ҳужжатлар талаб ва меъёрларига риоя этилиши, ер қаъри бойликларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш, лицензия ва рухсатномаларнинг мавжудлиги, ишлаб чиқариш жараёнларида табиатга салбий таъсир кўрсатувчи омиллар мавжуд ёки йўқлиги, шунингдек, табиий ресурсларни муҳофаза қилиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар атрофлича кўриб чиқилди.
Ўрганиш жараёнида ташкилот ва корхоналар, тадбиркорлик субъектларига ер қаъридан фойдаланиш соҳасида қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш юзасидан тушунтириш берилди.



