“Шарғункўмир” АЖда Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси ойлиги доирасида махсус тактик ўқув машғулоти ўтказилди
2026-01-29 18:55:00 / Пресс-релизлар

“Шарғункўмир” АЖда Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси ойлиги доирасида махсус тактик ўқув машғулоти ўтказилди
Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида жойлашган “Шарғункўмир” АЖга қарашли юқори технологик мажмуада туман қутқарув кучлари тузилмалари билан ҳамкорликда Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси ойлиги доирасида махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди.
Мазкур тадбир қутқарув кучлари тузилмалари жумладан, ФВБ ходимлари, тез тиббий хизмат туман бригадаси, ёнғин хавфсизлиги дружинаси ҳамда жамиятга қарашли объектларда кон-қутқарув ишларини олиб борувчи 1-Алоҳида ҳарбийлаштирилган кон қутқарув взводи шахсий таркибининг объектда содир бўлиши мумкин бўлган авариялар ва бахтсиз ҳодисаларни бартараф этиш, авария оқибатида жароҳатланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва ер юзасига эвакуация қилиш ишлари доирасида ҳамкорликдаги ҳаракатларни мувофиқлаштиришга қаратилди.
Шунингдек, машғулот иштирокчиларига 25 нафар ходим 5 та махсус муҳандислик техникасини жалб қилган ҳолда фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш ва зарур ёрдам кўрсатиш бўйича амалий кўникмалар намойиш этилди.





