Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспексияси томонидан 2024-йилда амалга оширилган ишлар юзасидан брифинг
2025-03-25 17:15:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспексияси бошлиқ ўринбосари О.Зарипов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда 2024-йилда инспексия томонидан ер қаъридан фойдаланишда ноқонуний ҳолатларни олдини олиш юзасидан назорат тадбирлари, ер ости сувларига рухсатсиз бурғилаш ва улардан фойдаланиш бўйича мониторинглар, қимматбаҳо металларни қазиб олишда ноқонуний ҳолатларни олдини олишга қаратилган рейдлар, Инспексия назорат остидаги обектларида саноат хавфсизлиги талаблари бажарилиши бўйича давлат назорати ва текширишлар, профилактика тадбирлари ва бошқ ишлар ҳақида маълумот берилди.
