Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси мурожаатлар юзасидан онлайн мулоқот ўтказади
2026-05-21 09:50:00 / Янгиликлар

Мазкур онлайн мулоқот видео-конференцалоқа воситаси орқали савол-жавоб шаклида ўтказилиши режалаштирилган. Бу формат аҳоли ва тадбиркорларга ўзларини қийнаётган масалалар, соҳадаги муаммолар ёки қонунбузарлик ҳолатлари бўйича тўғридан-тўғри инспекция мутасаддиларига мурожаат қилиш имкониятини беради.
Тадбирда Инспекция раҳбарияти ва соҳа мутахассислари иштирок этиб, мурожаатларнинг ижро ҳолати, тизимда қонунийликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот беради. Мулоқот давомида Zoom платформасидан фойдаланилади (Идентификатор: 839 5276 4026, кириш коди: 8sGymr), бу эса республиканинг исталган нуқтасидан уланиш имконини яратади.
Ушбу жараён давлат органларининг халқ билан мулоқотини янги босқичга олиб чиқиш, тизимда шаффофликни таъминлаш ва бюрократик тўсиқларни бартараф этишга хизмат қилади. Мурожаатларнинг очиқ муҳокама қилиниши назорат тизимининг самарадорлигини оширади.
Бундай мулоқотлар натижасида соҳадаги ҳақиқий ҳолат юзасидан объектив маълумотлар шаклланади ва аниқланган тизимли камчиликларни бартараф этиш бўйча тезкор чоралар кўрилади. Қонунийликнинг таъминланиши эса тоғ-кон саноатида хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш ва иқтисодий барқарорликни мустаҳкамлашнинг асосий гаровидир.
