Навоийда кончилар ўртасида “Заковат” интеллектуал мусобақаси ўтказилди: Инспекция жамоаси кучли ўнталикда
2026-03-30 16:15:00 / Янгиликлар

Мазкур мусобақада Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг шарафини “Лидерлар” жамоаси ҳимоя қилди. Навоий вилояти, Ислом Каримов кўчаси 67-уй манзилида жойлашган мажмуада ўтган ўйинларда республиканинг турли ҳудудларидан келган 45 та жамоа ғолиблик учун баҳс олиб борди.
Турнир якунларига кўра эълон қилинган турнир жадвалида инспекциянинг “Лидерлар” жамоаси юқори натижа қайд этди. Жамоа умумий ҳисобда 18 балл жамғариб, кучли ўнталикдан жой олди. Хусусан, 1-турда 3 балл, 2-турда 7 балл ва 3-турда 8 балл тўплаган ҳолда барқарор ўйин кўрсатди. Мусобақанинг умумий рейтингида “Алфа” жамоаси 23 балл билан пешқадамлик қилган бўлса, Инспекция жамоаси йирик ишлаб чиқариш корхоналари билан тенгма-тенг кураш олиб борди.
Тадбир давомида соҳа ходимларининг ижтимоий фаоллигини ошириш ва ёш кадрлар ўртасида китобхонлик маданиятини тарғиб қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Иштирокчилар томонидан келгусида нафақат интеллектуал ўйинлар, балки “Китобхонлик” ҳамда “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловларини мунтазам ўтказиш таклифлари илгари сурилди. Бу каби ташаббуслар тизимда фаолият юритаётган мутахассисларнинг дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қилади.






