НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА РАМАЗОН ШУКУҲИ: ЭҲТИЁЖМАНД ФУҚАРОЛАР УЧУН ИФТОРЛИК ДАСТУРХОНЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
2026-03-19 11:25:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг март ойи давомида вилоятнинг чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар учун ифторлик дастурхонлари ёзилди. Хусусан, Томди туманидаги "Арианна" кафеси ҳамда Учқудуқ шаҳридаги "Абдулазиз" тантаналар саройидаги тадбирлар нуронийлар, боқувчисини йўқотган оилалар ва моддий кўмакка муҳтож шахсларни бир дастурхон атрофида жамлади. Бундай хайрия кечалари инсон қадрини улуғлаш ва халқимизга хос олижаноб фазилатларни юксалтиришда алоҳида аҳамиятга эга.
Тадбирларда Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи, Навоий кон-металлургия комбинати акциядорлик жамияти раҳбарияти ҳамда туман ҳокимлари иштирок этдилар. Раҳбарларнинг аҳоли билан бир сафда туриб, уларнинг кундалик эҳтиёжлари ва муаммоларидан хабардор бўлиши давлат идораларининг халқчил сиёсатини амалда намоён этди. Иштирокчилар давлатимиз томонидан кўрсатилаётган алоҳида эътибор ва ижтимоий ғамхўрликдан мамнун эканликларини билдирдилар.
Файзли дастурхон атрофида Қуръон оятлари тиловат қилиниб, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва амалга оширилаётган ислоҳотлар бардавомлигини сўраб дуолар қилинди. Маънавий суҳбатлар давомида жамиятда аҳиллик ва шукроналик ҳиссини шакллантириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш масалаларига тўхталиб ўтилди. Шунингдек, тадбирлар доирасида эҳтиёжманд оилаларнинг яшаш шароитлари ўрганилиб, уларни моддий қўллаб-қувватлаш бўйича келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.
Ушбу хайрия тадбирларининг ташкил этилиши назорат органлари фаолиятининг нафақат қонун устуворлигини таъминлаш, балки ижтимоий масъулиятни ҳис этиш қисмидир. Назорат тизимининг халқ билан ҳамнафас ишлаши жамиятда барқарорликни сақлашнинг муҳим омили ҳисобланади. Бундай манзилли ёрдам механизмлари аҳолининг давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга замин яратади.
Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган "инсон қадри учун" тамойили асосида амалга оширилаётган бу каби ишлар иқтисодий ривожланиш билан бир қаторда маънавий юксалишни ҳам таъминлайди. Қонунийлик таъминланган ва ижтимоий адолат қарор топган жамиятда ҳар бир фуқаро ўзини ҳимояланган ҳис этади. Бу эса ўз навбатида мамлакатимиз иқтисодий қудратини ошир









