Диққат, сўровнома
2026-01-20 13:10:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида (21.12.2023й. ПҚ-401-сон) хотин-қизларни ҳар томонлама қувватлаш ва уларни фаоллигини ошириш вазифалари белгиланган.
Хусусан, хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенгликва оила масалалари бўйича ишларни самарали ташкил этиш борасида самарали қарор ва ечимлар қабул қилиш мақсадида республикамизда ижтимоий ўрганишлар, сўровлар ва таҳлиллар ўтказилмоқда.
Шу муносабат билан Инспекцияда хотин-қизлар ҳуқуқлари таъминланиши бўйича аноним ижтимоий сўровнома ўтказилмоқда. Сиздан ушбу сўровномада фаол иштирок этишингизни сўраймиз. Сўровномада берилган жавоблар холис таҳлил қилиш учун хизмат қилади
Сўровномада иштирок этиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг⬇️
https://forms.gle/FVZ7iiAT1H1TAYYp7
