Бойсун туман прокуратурасининг тақдимномаси муҳокама қилинди
2026-01-21 16:50:00 / Янгиликлар

Йиғилишда инспекция раҳбарияти, марказий аппарат ходимлари, бошқармалар раҳбарлари ва масъуллари иштирок этди.
Инспекция бош юрисконсульти Ж.Бозорхонов тақдимномада кўтарилган масала - Жанубий минтақавий ҳудудий бошқарма ходимлари томонидан қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилгани аниқлангани, уларнинг келиб чиқиш сабаблари бўйича йиғилиш иштирокчиларига маълумот берди.
Хусусан, Бойсун тумани прокуратураси томонидан ўтказилган текширишда
фойдали қазилмалар (чучук, минерал, термал ва саноат ер ости сувлари)ни қазиб олиш, минерал хом ашёни қайта ишлаш, кон ишларида геология-маркшейдерлик хизмати фаолиятини ташкил этиш соҳасидаги қонунчилик ҳолатлари ўрганилгани қайд этилиб, тегишли ҳужжатларни юритиш ва расмийлаштиришда, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда, меҳнатни муҳофаза қилишга доир ишларда қатор камчиликлар мавжудлиги таъкидланди.
Йиғилиш иштирокчилари кун тартибидаги масалани атрофлича муҳокама қилдилар.
Инспекция ва унинг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари ва ходимлари томонидан Бойсун тумани прокуратураси тақдимномасида келтирилган ҳолатларни бартараф қилиш, шахсий масъулиятини янада ошириш мақсадида тегишли қарор қабул қилинди.



