Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспексиясининг коррупция фактларига доир мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари ҳақидаги 2025-йил давомида ҲИСОБОТИ
2025-12-30 00:00:00 / Ҳисоботлар
Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспексиясининг коррупция фактларига доир мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари ҳақидаги
2025-йил давомида
ҲИСОБОТИ
2025-йил давомида Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспексиясига жами 64 та ариза ва шикоятлар келиб тушган.
Вилоятлар кесимида таҳлил қилинганида, Қорақалпоғистон Республикасидан 6 та, Бухоро вилоятидан 2 та, Жиззах вилоятидан 8 та, Қашқадарё вилоятидан 5 та, Навоий вилоятидан 4 та Наманган вилоятидан 3 та, Самарқанд вилоятидан 2 та, Сурхандарё вилоятидан 2 та, Тошкент вилоятидан 12 та, Фарғона вилоятидан 6 та ҳамда бошқа ҳудудлардан 14 та ариза ва шикоятлар келиб тушган бўлиб, улардан 4 таси коррупсияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги мурожаатлардир.
Мурожаатлар таҳлили шуни кўрсатдики, уларнинг 18 та ишонч телефони, 27 та Президент виртуал қабулхонаси, 5 та Инспексиянинг электрон почта манзилидан, 10 та ёзма шаклда, 4 та оғзаки (фуқароларни шахсий қабулидан олинган) шаклда олинган аризаларни ташкил этади.
Коррупсияга оид ҳуқуқбузарликлар бўйича мурожаатлар Инспексиянинг Коррупсияга қарши курашиш бўйича масʼул ходими ва тегишли соҳа мутахасисслари билан ҳамкорликда ўрганиб чиқилган.
Алоқа каналлари орқали келиб тушган мурожаатларни ўрганишлар натижасида 4 та ҳолат бўйича хизмат текширувлари ўтказилиб, 2 та ҳолат бўйича тўпланган материаллар ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларига юборилган.
Хусусан, Қарши тумани, “Кат” МФЙ ҳудудига қарашли ер майдони атрофидан фуқаро Болтаев Жамшид Пирназар ўғли томонидан жуда кўп миқдорда ноқонуний равишда лессимон жисмлар (тупрок) норуда фойдали қазилмани қазиб олаётганлиги учун қонуний тартибда чора кўришни сўраб юборилган ҳужжатлар кўриб чиқилган.
Ўрганиш давомида фуқаро Ж.П.Болтаевдан тушунтириш хати олинганда, Жанубий минтақавий бошқармаси ходими 3.Хусанов ундан ҳужжатларни расмийлаштирмаслик ва қонуний тупроқ қазиш ишларини давом эттириши эвазига 500 минг сўм пул олганлигини, шунга қарамасдан аниқланган ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштириб, прокуратурага топширганлигидан норози эканигини билдирган.
Фуқаро Ж.П.Болтаевнинг тушунтириш хатида келтирган важларини текшириш учун Жанубий минтақавий бошқармаси ходими 3.Ҳусанов фодаланиб келаётган "РедМИ Ноте 11" русумли уяли телефони холислар ва мутахассислар иштирокида кўздан кечирилганда 13.11.2025 йилдан 17.11.2025 йилга қадар 10 маротаба 12 дақиқалар гаплашганлиги аниқланди. Бундан ташқари, Жанубий минтақавий бошқарма ходими 3.Ҳусановнинг уяли телефонига ўрнатилган "Телеграмм" мессенжер орақли фуқаро Ж.П.Болтаев аккаунтига 14.11.2025 йилда 1 дона госура ва фуқаро Ж.П.Болтаевнинг акаси Ж.Қораев 30.09.2024 йилда ноқонуний равишда лессимон жисмлар (тупрок) норуда фойдали қазилмани қазиб олгани юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатларни CамСcаннер номли файл ташланганлиги аниқланган.
Бундан ташқари, юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтган “Олтин Кон” МЧЖ мурожаатини ўрганиш давомида қуйидагилар маълум бўлди.
Хусусун, Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспексиясининг махсус ишчи гуруҳи, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа тегишли масʼул идоралар ҳамкорлигида 2025-йил июн ойида тезкор тадбирлар ўтказилиб, Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги “Қулжуқтау” ва Навоий вилояти Конимех туманидаги “Таушан” тоғ массивларида жойлашган “Олтин Кон” МЧЖга тегишли ҳудудларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, ноқонуний олтин қазиб олиш билан шуғулланаётган жиноий гуруҳлар фаолиятига чек қўйилди.
Ўтказилган тадбирлар давомида тезкор чоралар кўрилиши натижасида 37 нафар ноқонуний фаолият юритаётган шахслар ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Тадбир давомида, ушбу жиноий гуруҳдан бир нечта автомашина, перфораторлар, компрессорлар ва таркибида олтин моддаси мавжуд бўлган 400 қопга яқин руда ва бошқа қўлбола ясама асбоб-ускуналар ашёвий далиллар сифатида олинди.
Ноқонуний фаолият орқали давлат ва жамият манфаатларига жами 20 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилгани аниқланди.
Ҳозирги вақтда Бухоро вилояти ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 196-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қолган 2 та ҳолат бўйича берилган аризаларда коррупсиявий ҳолатлар мавжуд эмаслиги сабабли мурожаатчиларга қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб хатлари берилган.
Юқорида таъкидлаб ўтилган коррупсион ва бошқа қонунбузилиш ҳолатларининг келиб чиқиш сабаб ва омиллари таҳлил қилиниб, мавжуд коррупсион хавф-хатарларни минималлаштириш бўйича чора-тадбирларнинг 2025-йил учун мўлжалланган режаси тасдиқланди. Шунингдек, келиб тушган мурожаатларни ўрганиш натижасида аниқланган ҳолатларнинг салбий оқибатлари, корхона ва ташкилотлардаги мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги масаласини кучайтириш мавзуларида Инспексия бошлиғи раҳбарлигида ташкилотнинг шахсий таркиби ва ҳудудий бошқармалари, кон техника инспексиялари ходимлари иштирокида бир неча маротаба профилактик суҳбат ва семинар тадбирлари ўтказилган.
Коррупсияга қарши курашиш
бўйича бош мутахассис Ж. Зикиров
2025-йил 30-декабр
