“Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасида ўтказилган тадбирлар тўғрисида
2025-12-16 16:15:00 / Янгиликлар
Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув қисми бўлинмалари томонидан хизмат кўрсатилувчи объектларда “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этишга қаратилган семинарлар ҳамда тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилди.

Мазкур ойлик тадбирлар давомида кон қутқарувчилар томонидан хизмат кўрсатилувчи объектларда ёнғинларнинг олдини олиш, одамларни хавфсиз эвакуация қилиш бўйича ишчи-хизматчиларнинг билим ва кўникмаларини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, ёнғин хавфи юқори бўлган объектларда ёнғин хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилиб, ўт ўчириш бўйича амалий ўқув машғулотлари ташкил этилди.






