Полвонтош нефт конида ўқув-амалий машғулот ўтказилди
2025-12-12 18:50:00 / Янгиликлар
Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси Нефть ва газ соҳасини назорат қилиш тармоқ инспекцияси етакчи мутахассиси А. Жураев томонидан “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” муносабати билан "SANEG" МЧЖга қарашли Полвонтош нефт конида саноат хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши бўйича ўқув-амалий машғулот ўтказилди.

Ушбу машғулотларда “Фарғона ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисми” ходимлари ҳамда ёнғин хавфсизлиги хизматлари вакиллари иштирок этдилар.
Шунингдек, нефт конларида меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар учун юзага келиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалар, ёнғинлар ҳамда атроф-муҳитга зарар етказиши мумкин бўлган аварияларни олдини олиш масалалари юзасидан соҳавий мутахассислар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.









