Судларда Инспекция манфаатлари ишончли ҳимоя қилинмоқда
2025-12-09 12:30:00 / Янгиликлар

Аризачи инспекция томонидан “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилгани ҳақида важлар келтирган бўлса-да, инспекция вакили уларни рад этиб, мазкур маълумотномалар қонунчиликка мувофиқ тузилганини маълум қилди.
Хусусан, Шимолий-ғарбий ҳудудий инспекция ходимлари томонидан “ORIENT INTERTRADE CO” МЧЖга бириктирилган “Ukan-2/23” участкасида рухсатнома шартлари масофавий мониторинг асосида ўрганилиб, 2018-йил 26 ноябрдаги ПҚ-4030-сон қарорга мувофиқ расмийлаштирилган маълумотнома амалдаги талабларга тўлиқ мос келади.
“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуннинг 49-51-моддаларида масофавий назорат тартиби, ваколатли органнинг электрон тизим орқали назоратни амалга ошириши, аниқланган бузилишлар бўйича кўрсатмалар бериши ва зарур ҳолларда текширув ўтказиши белгиланган. Инспекция фаолиятида ушбу тизим тўлиқ жорий этилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.11.2024й.даги “Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-184-сон Фармони 1-иловаси 39-бандида Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясига ер қаърини геологик ўрганишда фойдали қазилмалар ҳамда минерал хомашёни қазиб олиш соҳасида назоратни амалга ошириш ҳуқуқи берилган.
Ушбу қарорнинг 5-бандига мивофиқ тадбиркорлик субъектлари фаолиятида “Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизими натижалари асосида профилактика тадбирлари ва текширувлари ўтказиш тартиби белгиланган.
Бундан ташқари, “Ер қаъри тўғрисида”ги Қонунининг 115-моддасида Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси ёки бошқа назорат қилувчи орган томонидан Ер қаъридан фойдаланиш марказига тақдимнома киритилиши ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг асосий турларига доир рухсатномани муддатидан илгари бекор қилиш юзасидан қонунчиликка мувофиқ чоралар кўриш учун асос бўлиб хизмат қилади – деб белгиланган.
Бироқ, мазкур маълумотнома бўйича ваколатли орган томонидан доир рухсатномани муддатидан илгари бекор қилиш бўйича тегишли қарор қабул қилинмаган бу эса ўз навбатида тузилган маълумотнома ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармаслигидан далолат беради.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд томонидан “ORIENT INTERTRADE CO” МЧЖнинг жавобгар Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг 2025-йил 25-июндаги маълумотномаларини ҳақиқий эмас деб топиш аризасини қаноатлантиришдан рад қилинди.
