“Маромийлик” лойиҳаси доирасида Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув қисмида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари ўтказилди
2025-11-21 15:45:00 / Янгиликлар

Ушбу муаммоларнинг олдини олиш, жамиятда соғлом маънавий муҳитни мустаҳкамлаш ва “маромийлик” тамойилларига асосланган ҳаёт тарзини қарор топтириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади.
Шу мақсадда Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг топшириғига мувофиқ Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув қисми (ҲКҚҚ) штаби ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларида “маромийлик” тамойилларини кенг тарғиб этиш, тўй ва маросимларни ихчамлаштириш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш ва ушбу жараёнларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришга қаратилган давра суҳбатлари ўтказилди.
Тадбирлар давомида жамиятда соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, ортиқча исрофнинг олдини олиш, миллий қадриятларимизга асосланган меъёрий ҳаёт тарзини қарор топтириш бўйича тавсия ва тушунтиришлар иштирокчиларга етказилди.



