Тозалик ва озодалик – соғлик гарови!
2025-11-11 12:30:00 / Янгиликлар

Ойлик доирасида барча маҳаллалар, таълим муассасалари, кўчалар ва аҳоли турар жойлари ҳудудларида кенг кўламли ободонлаштириш ва тозалик ишлари амалга оширилмоқда.
Шу муносабат билан Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув қисми штаби ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари томонидан ҳашарлар ташкил этилди. Унда бинолар ва уларга туташ ҳудудлар тозаланиб, ариқлар ва йўлаклар озодаликка келтирилмоқда, дарахтлар оқланиб, атроф муҳит ободонлаштирилмоқда.
Бу эзгу ташаббус “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси билан ҳамоҳанг равишда амалга оширилмоқда. Тозалик ишлари билан бир қаторда кўчат экиш, яшил ҳудудларни кўпайтириш ва экологик муҳитни софлаштириш ишлари ҳам жадал давом этмоқда.
Тозалик, озодалик ва яшиллик - инсон саломатлиги, юртимиз гўзаллиги ҳамда барқарор келажагимизнинг асосидир. Шу боис Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув қисми барча бўлинмаларда бу эзгу ишлар ҳамжиҳатлик ва юксак масъулият билан амалга оширилмоқда.









