Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан “Ijro.gov.uz” тизимида 2026 йил январь ойидаги топшириқлар тўғрисида МАЪЛУМОТ
2026 йилнинг 1-чораги якунларига кўра, Инновацион ривожланиш агентлигига “Ijro.gov.uz” тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг 49 та ҳужжати белгиланган бўлиб, шундан 10 таси Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, 37 таси Президент қарорлари ва 2 таси Президент йиғилишлари баённомалари ҳисобланади.
Мазкур ҳужжатларда Инновацион ривожланиш агентлигига жами 120 та топшириқ юклатилган бўлиб, шундан 14 таси Президент фармонларида, 104 таси Президент қарорларида ҳамда 2 таси Президент йиғилишлари баённомаларида назарда тутилган.
Ушбу топшириқларнинг 100 таси назоратдан ечилган. Қолган 20 таси бўйича ижро юзасидан тегишли маълумотлар тизимга киритилиб, белгиланган тартибда кейинги муддатларга мувофиқлаштирилган.
Шу билан бирга, “Ijro.gov.uz” тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг 9 та ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2 та топшириқлари белгиланган бўлиб, мазкур топшириқларнинг барчаси ижроси тўлиқ таъминланган.
