Growz – фермерларнинг сунъий интеллект асосида ишловчи ёрдамчиси! (видео)
2025-10-27 09:10:00 / Янгиликлар
“MUNIS” лойиҳаси доирасида молиялаштирилган мазкур мобил илова ёрдамида дала майдонлари ҳолатини таҳлил қилиш, атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтириш юзасидан тавсиялар олиш, ҳосилдорликни ошириш, шунингдек, агро-кимё маҳсулотларини биринчи қўлдан харид қилиш мумкин.
Стартап ўзининг ҳар бир фойдаланувчиси учун агрономик тақвим, онлайн агроном, реал вақт режимида ишловчи маслаҳатчи вазифасини ўташи мумкин.
Платформани Google Play ва Apple Store орқали юклаб олиш имконияти мавжуд.
