“InnoWeek-2025”: Сирдарёнинг энг яхши лойиҳаларини намойиш этамиз
2025-09-12 15:05:00 / Янгиликлар
Инновацион ғоялар халқаро ҳафталиги олдидан Гулистон давлат университетида Илмий ишланмалар ва инновацион маҳсулотлар кўргазмаси ҳамда стартаплар ферстивали ўтказилди.

Унда университет олимлари, илмий изланувчилар ва иқтидорли талабалар ўзларининг сўнгги ишланмалари, лойиҳалари ва янги маҳсулотларини тақдим этишди. Кўргазма иштирокчилари томонидан амалий жиҳатдан муҳим бўлган қатор инновацион ечимлар намойиш қилинди.
Фестивалда лойиҳаларнинг амалий қиймати, ривожланиш истиқболлари юзасидан ўзаро фикр алмашилди. Энг яхши лойиҳалар муаллифларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
“InnoWeek-2025” тадбирлари ёшларнинг инновацион салоҳиятини намоён этиш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш ҳамда стартап ташаббусларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.





