“InnoWeek-2025”да Қорақалпоғистоннинг энг сара ишланмалари намойиш этилади
2025-09-12 10:55:00 / Янгиликлар

Тадбирда Нукус давлат техника университети Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори М.Артикбаев, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги сектор бошлиғи Ж.Осербаевлар иштирок этишди.
60 га яқин лойиҳалар намойиш этилган кўргазмада томчилатиб суғориш тизимини автоматлаштириш, таълим сифати назоратида инсон омилини камайтириш сингари мақсадларга йўналтирилган лойиҳалар барчада бирдек қизиқиш уйғотди.
Ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг якуний хулосасига кўра, 20 та лойиҳа InnoWeek-2025– инновацион ғоялар халқаро ҳафталигида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди. Муаллифларга олий таълим муассасалари Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ташаккурнома билан тақдирланди. Шунингдек, барча иштирокчиларга Нукус давлат техника университети номидан ташаккурномалар берилди.






