Илм-фан ва инновацияга оид янгиликларни тайёрлашда замонавий контент талаблари
2025-06-26 14:00:00 / Янгиликлар

Унда Инновацион ривожланиш агентлиги ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар. Сўзга чиқувчилар сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари бошчилигида ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш, журналистларни жамиятнинг ишончли кучига айлантириш ҳамда бу орқали фуқаролар ва давлат идоралари ўртасида мустаҳкам “кўприк” яратиш, мурожаатларга ўз вақтида ва сифатли жавоб қайтариш борасида катта ислоҳотлар амалга оширилганини таъкидладилар.
Шунингдек, мамлакатимиз миқёсида илм-фан ва инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш, бу борада мавжуд имкониятларни кенг тарғиб қилиш, аҳолининг соҳага оид янгиликларга бўлган талабини қондириш борасида журналистларнинг муҳим ўрни борлиги яна бир бора қайд этилди. Янгиликларни аудиторияга етказиш, долзарб мавзуларни замонавий контент асосида тайёрлаш, илмий доира вакилларини ўйлантираётган саволларга ечим топишга кўмаклашиш бўйича ўзаро фикр алмашилди.
Тадбир якунида илм-фан ва инновацион фаолиятни аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида кенг тарғиб этишга ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ журналистлар ҳамда ОАВ вакиллари эсдалик совғалари билан тақдирланди.





