Инновацион ривожланиш агентлиги Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳат кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
2025-06-21 14:25:00 / Янгиликлар

Шунингдек, Инновацион ривожланиш агентлиги бошқарув тизимида хотин-қизларнинг ролини ошириш ҳамда ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва маънавий ёрдам кўрсатиш, иқтидорли, фаол ва ташаббускор хотин-қизларни рағбатлантириш йўналишида бажарилган ишлар ва эришилаётган натижалар муҳокама этилди.
Бундан ташқари, хотин-қизларни илмий ва инновацион фаолиятга кенг жалб қилиш, илм-фан соҳасида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар ва уларнинг натижаларини тарғиб қилиш бўйича қилинаётган ишлар таҳлил этилди.
Маълум қилинишича олиб борилган тарғибот тадбирлари натижасида Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон Фармонига асосан илмий-тадқиқот ишларининг устувор йўналишлари доирасида ҳар йили март ойида ўтказиб келинаётган “Олима аёллар” танловига 2025 йилда 540 та лойиҳа талабномаси топширилган. 2024 йилнинг мос даврида мазкур кўрсатгич 342 тани ташкил этган. Мажлис иштирокчилари келгусида мазкур рақамларни янада ошириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан келишиб олдилар.
Мажлис давомида оилаларда соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, фарзандларни ақлан ва жисмонан етук қилиб тарбиялаш, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш ва спорт билан мунтазам шуғулланиш масалалари бўйича фикр алмашилди. Йиғилиш сўнгида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.






