Камбағалликдан фаровонлик сари
2025-06-18 19:30:00 / Янгиликлар

Хусусан, 2025 йил мобайнида республикамиз ҳудудларидаги 14 та инновацион туманда ёшларни инновацион лойиҳаларга жалб қилиш, хусусан Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларидаги 7 та технопаркда 3 485 нафар камбағал оила аъзоси бўлган ёшларни инновацион тадбиркорликка ўқитиш, 92 та инновацион лойиҳалар доирасида тадбиркорликка ўргатиш, “Inno X” бизнес инкубатор дастури доирасида 245 нафар камбағал оила аъзоларининг стартап лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга кўмаклашиш белгиланган. Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудларда камбағал оила аъзолари учун стартап ғояларни шакллантириш, бизнес-режа тузиш, рақамли технологиялар, маркетинг ва молиявий саводхонлик каби мавзуларда назарий ва амалий машғулотлар ташкил этилмоқда. Ана шундай ўқув курсларининг навбатдагиси Термиз ва Қарши ёшлар технопарклари томонидан ташкил этилди. Уларда “Inno X” бизнес инкубатор дастури имкониятлари, инновацион лойиҳаларни шакллантириш, бизнес бошлашда муҳим аҳамиятга эга омиллар, хотин-қизлар учун яратилган шароитлар хусусида сўз борди. Семинар давомида иштирокчилар Ёшлар технопаркларига аъзо бўлиш, инновацион ғояларни илгари суриш, замонавий тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш юзасидан бир қатор саволларига жавоб олдилар. Маълумот ўрнида, қарор ижросини таъминлаш мақсадида ҳозирга қадар 7 та технопарк томонидан ҳам шу каби семинар-тренинглар ташкил этилди. Уларда жами 2200 нафардан ортиқ ёшлар ўқитилди. Аввалроқ, Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан “Аср умиди” МЧЖнинг “Ўсимликлар клиникаси” лойиҳаси доирасида Марҳамат инновацион туманидаги камбағал оилалар хонадонларида барпо этилган иссиқхоналарда “Ява ва Феррари Ф1” навли 3 йиллик булғор қалампирларидан илк ҳосил олингани ҳақида ёзгандик.






