Фарғона ёшлар технопаркида Корея делегацияси иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
2025-05-29 16:00:00 / Янгиликлар

Унда технопаркда “Рақамли Ишлаб Чиқариш Технологик Маркази”ни ташкил этиш, замонавий рақамли ишлаб чиқариш технологиялари, хусусан микро, кичик ва ўрта корхоналарни трансформацияга йўналтириш, пластмасса буюмлари ва автомобиль бутловчи қисмлари ишлаб чиқариш сифатини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Лойиҳа доирасида қуйидаги узоқ муддатли вазифалар амалга оширилиши белгиланган:
- Автомобиль қисмларининг сифатини ошириш орқали маҳаллийлаштириш жараёнини тезлаштириш;
- Корхоналарни рақамли ишлаб чиқариш технологияларини кенг қўллашга ундаш;
- МКўК (микро, кичик ва ўрта корхоналар)ни рақамли трансформациясидан ўтказиш орқали рақобатбардошликни ошириш.
