“TechnoWays” ҳарбий илмий-инновацион марафони старт олди
2025-05-22 18:10:00 / Янгиликлар

Марафонда Мудофаа вазирлиги тизимидаги 5 та олий ҳарбий билим юртларининг ёш тадқиқотчилари ҳамда иқтидорли курсантлари иштирок этдилар.
Очилиш маросимида Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи, генерал-майор З.Иминов ва Инновацион ривожланиш агентлиги директори Ш.Ражаббаев сўзга чиқиб, мамлакатимизнинг мудофаа салоҳиятини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришда илм-фан ва инновацион технологиялар муҳим аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидладилар.
Марафон доирасида инновацион ҳарбий лойиҳалар кўргазмаси ташкил этилиб, унда 150 дан ортиқ ишланмалар намойиш этилди. Тадбир давомида 5 нафар курсант Ёшлар академияси аъзолигига қабул қилинди.
Шунингдек, “Бўлажак олим” танлови доирасида ташкил этилган “Мудофаа соҳасидаги илмий ғоялар” танловида иштирок этаётган илмий ғояларнинг тақдимотлари бошланди.







