2025 йилда ўтказилган “Олима аёллар” танлови ғолибалари аниқланди!
2026-07-20 13:20:00 / Янгиликлар
Танлов якунига кўра, умумий қиймати 16,38 миллиард сўм бўлган 18 та илмий лойиҳа молиялаштиришга тавсия этилди. Ушбу лойиҳалар 2026–2028 йиллар давомида амалга оширилиши режалаштирилган.

Танловнинг асосий мақсади олима аёлларнинг илмий салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш ҳамда илм-фан ривожига қўшаётган ҳиссасини оширишдан иборат. Шунга кўра, мазкур лойиҳалар мутлақ олима аёллар томонидан ҳаётга татбиқ этилади.
Тадқиқотлар тиббиёт, фармацевтика, экология, биология ва биотехнология, сунъий интеллект, ахборот-коммуникация технологиялари, қишлоқ хўжалиги, ҳуқуқ, иқтисодиёт ва техника каби бир қатор устувор илмий йўналишларни қамраб олган.
