Агар сиз Ёшлар технопаркида муваффақиятли стартап устида ишлаётган бўлсангиз, бу эълон айнан сиз учун!
2026-06-29 12:25:00 / Янгиликлар

Ёшлар технопаркларида муваффақиятли фаолият юритаётган стартап лойиҳа муаллифлари “Сингапур–Ўзбекистон келажак илм-фан етакчилари дастури” доирасидаги хорижий илмий стажировкалар танловида иштирок этишлари мумкин.
Стажировка йўналишлари:
• Муҳандислик;
• Робототехника;
• Сунъий интеллект;
• Электроника;
• Рақамли технологиялар;
• Илғор материаллар ва биоманьюфактуринг;
• Космик технологиялар;
• Транспорт ва логистика;
• Барқарор энергетика;
• Молекуляр биология;
• Геномика;
• Иммунология;
• Юқумли касалликлар;
• Биоинформатика;
• Озиқ-овқат фанлари;
• Нутрициология;
• Биопроцессинг ва бошқа замонавий илмий йўналишлар.
- Стажировка тили: инглиз тили
- Давомийлиги: 3 ой
- Стажировка муддати: 2026–2027 йиллар
Ҳужжатлар internship.ilmiy.uz орқали 2026 йил 30 июль куни соат 23:59 гача қабул қилинади.
Мурожаат учун: @ilmiystajirovkabot
Батафсил: https://internship.ilmiy.uz/news/37
