Фаол ва иқтидорли ёшлар тақдирланди
2026-06-25 20:20:00 / Янгиликлар

Унда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов, Инновацион ривожланиш агентлиги директори вазифасини бажарувчи Асрор Норов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, олий таълим муассасалари ректорлари ва профессор-ўқитувчилари, шунингдек, бир қатор вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.
Тадбирни очиб берган Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов ёшларни яқинлашиб келаётган “Ёшлар куни” билан самимий муборакбод этди. У ўз нутқида мамлакат тараққиётида ёшларнинг ўрни беқиёс эканини таъкидлаб, уларга илмий ва инновацион фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилади.
Тадбир давомида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан амалга оширилаётган “Академик ҳаракатчанлик” дастури, “Бўлажак олим”, “Келажак муҳандислари”, “Мирзо Улуғбек ворислари” ҳамда бошқа республика миқёсидаги илмий-инновацион танловлар, олимпиадалар, фестиваллар ва мусобақаларда юқори натижаларга эришган, инновацион ташаббуслари билан ажралиб турган 21 нафар иқтидорли ёшлар “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Мазкур тадбир ёшларнинг илм-фан ва инновацияларга бўлган қизиқишини янада ошириш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда истиқболли ғоя ва ташаббусларини рағбатлантиришга хизмат қилди.









