Янги ғоялар, янги имкониятлар ва янги ҳамкорликлар!
2026-06-11 09:45:00 / Янгиликлар

Фарғона Ёшлар технопаркида “Стартаплар куни” тадбири ташкил этилди. Унда ёш стартап ташаббускорлари, шунингдек, ҳудуддаги олий таълим муассасалари, хусусий мактаблар ва профессионал таълим муассасаларининг 80 нафардан ортиқ вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида IT, таълим, экология, қишлоқ хўжалиги, саноат ҳамда ижтимоий инновациялар йўналишларидаги стартап лойиҳалар инвесторлар, тадбиркорлар ва экспертларга тақдим этилди. Мутахассислар томонидан лойиҳаларни ривожлантириш, такомиллаштириш ва тижоратлаштириш бўйича амалий тавсиялар берилди.
Шунингдек, иштирокчилар менторлар ва тадбиркорлар билан мулоқот қилиб, тажриба алмашиш ҳамда янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш имкониятига эга бўлдилар.
Тадбир якунида фаол иштирокчилар махсус сертификатлар билан тақдирланди.





