Платформа қуйидаги вазифаларни бажаради:
2026-05-26 09:20:00 / Янгиликлар

– республиканинг яшил иқтисодиётга доир маълумотларини йиғиш, уларни таҳлил қилиш ва қайта ишлаш, ҳамда йиғилган маълумотларни фойдаланувчиларга тақдим этиш;
– яшил иқтисодиётга доир фаолиятлар бўйича хизматларни кўрсатиш ва маълумот бериш;
– республикада амалга оширилаётган яшил лойиҳалар бўйича маълумот бериш;
– иқлим ўзгаришига доир маълумотларни йиғиш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва мослашиш бўйича саъй-ҳаракатларни мониторинг ва назорат қилиш;
– республикадаги иссиқхона газлари эмиссиялари бўйича маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва натижалар бўйича фойдаланувчиларга маълумот бериш;
– яшил иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш бўйича аҳоли ва фойдаланувчиларнинг салоҳиятини оширишга кўмаклашиш;
– яшил иқтисодиёт ва иқлим ўзгариши соҳасида тайёрланган ҳисоботларни тўплаш ва фойдаланувчиларга тақдим этиш;
– яшил иқтисодиёт йўналишида аҳоли ва фойдаланувчиларнинг фикр ва мулоҳазаларини тўплаш.
