“Мирзо Улуғбек ворислари” танловининг республика босқичига расман старт берилди!
2026-05-19 17:00:00 / Янгиликлар

“Мирзо Улуғбек ворислари” танловининг республика босқичи ўз ишини бошлади.
Мазкур танловда иштирок этиш учун республиканинг 208 та туман ва шаҳарларидан жами 48 566 нафар ёшлар ҳужжат топширган бўлиб, улардан 280 нафари республика босқичига саралаб олинди.
Тадбирнинг очилиш маросимида Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Т.Тешабаев, Президент ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси ректори Ж.Салихов, Қишлоқ хўжалиги вазири маслаҳатчиси М.Буронов ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари Д.Каттаханова каби соҳа мутасаддилари ва меҳмонлар сўзга чиқиб, ёшларни қутладилар ҳамда уларга омад тиладилар.






