Урганч ёшлар технопарки ва Урганч давлат педагогика институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
2026-05-18 11:20:00 / Янгиликлар

Инновацион ғояларни қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг стартап ва IT лойиҳаларини ривожлантириш ҳамда замонавий меҳнат бозори талабларига мос кадрлар тайёрлаш мақсадида Урганч ёшлар технопарки ҳамда Урганч давлат педагогика институти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Музокаралар давомида талаба-ёшларнинг креатив ташаббусларини амалиётга жорий этиш, инновацион лойиҳаларни биргаликда ривожлантириш ва истиқболли ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида томонлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Мазкур ҳужжат ёшларни инновацион фаолиятга кенг жалб этиш, уларнинг ғояларини стартап лойиҳага айлантириш ва бизнесни йўлга қўйишларига кўмаклашишга хизмат қилади.




