Сўровнома натижалари билан танишинг
2026-05-15 15:40:00 / Янгиликлар

Инновацион ривожланиш агентлигининг Telegram’даги расмий саҳифасида мурожаатлар билан ишлаш сифати ҳамда фуқаролар мурожаатларига муносабатни янада такомиллаштириш мақсадида сўровнома эълон қилинди.
Сўровнома натижалари қуйидагича:
- Агентликка кўпроқ қайси алоқа канали орқали мурожаат қиласиз?
Ижтимоий тармоқлар орқали — 32% - Агентликка асосан қайси масалада мурожаат қиласиз?
Олий таълимдан кейинги таълим масалалари — 36% - Агентлик ходимларининг муомала маданиятини қандай баҳолайсиз?
Юқори — 72% - Мурожаатингиз Агентлик ходимлари томонидан диққат билан тингланадими?
Доим — 84% - Ходимлар муаммонгизга масъулият билан ёндашадими?
Ҳа — 88% - Саволларингизга аниқ ва тушунарли жавоб бериладими?
Тўлиқ тушунарли — 84% - Мурожаатингиз бўйича жавоб олиш муддати сизни қониқтирадими?
Ҳа, тўлиқ — 88% - Агентликнинг мурожаатлар билан ишлаш тизимини қандай баҳолайсиз?
Жуда яхши — 64% - Сизнингча, Агентлик фаолиятида қайси йўналишни янада такомиллаштириш зарур?
Ахборот бериш сифати — 52%
Сўровнома натижалари Агентлик томонидан мурожаатлар билан ишлаш йўналишида амалга оширилаётган ишлар контингент томонидан яхши баҳоланаётганлигини кўрсатди. Шунга қарамай, бу борада амалга оширилаётган ишларни янада яхшилаш, белгиланган вазифаларни ўз муддатида ва сифатли бажариш кун тартибидаги муҳим масалалардан саналади.
Сўровномада иштирок этиш учун ҳавола.
