Ўзбек–Француз университетига қабул бошланади!
2026-05-14 14:15:00 / Янгиликлар

🚪Замонавий билим, халқаро стандартлар ва Франция таълим тажрибасини ўзида бирлаштирган нуфузли университетда таҳсил олиш имкониятини қўлдан бой берманг!
🗒Ўзбек–Француз университети 2026/2027-ўқув йили учун қабул жараёнини эълон қилади.
➡️Университетда ўқув жараёнлари Франциянинг етакчи олийгоҳлари дастурлари асосида ташкил этилади. Хусусан, янги ўқув йилидан бошлаб Франциянинг нуфузли Пуатье университети билан ҳамкорликда қуйидаги магистратура мутахассислиги бўйича қабул очиқ деб эълон қилинади:
🎓 “Француз тилини чет тили ва иккинчи чет тили сифатида ўқитиш дидактикаси”.
➡️Дастурнинг асосий афзалликлари:
👥 Жами 25 нафар магистрант қабул қилинади.
📨Ўқув машғулотларининг 75 фоизи бевосита франциялик профессор-ўқитувчилар томонидан офлайн тарзда, француз тилида олиб борилади.
📝Битирувчиларга Пуатье университетининг халқаро даражада аккредитациядан ўтган ҳамда Ўзбекистонда тўғридан тўғри тан олинадиган дипломи берилади.
📅 Ҳужжатлар қабули:
2026-йил 15-июнь — 30-август.
❗Ўқишга қабул қилиш шартлари ва талаб этиладиган ҳужжатлар БУ ЕРДА👆
➡️Бакалавриат битирувчилари учун ҳам янгилик!
✔️Университетда Энергетика соҳаси мутахассислиги учун тайёрлов курси ҳам ташкил этилади.
