Стартап экотизимини ривожлантиришда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди
2026-05-07 17:25:00 / Янгиликлар

Маълумот учун, Plug and Play Tech Center — АҚШнинг Кремний водийсида ташкил этилган халқаро инновацион платформа ва венчур акселератор ҳисобланади. Компания стартаплар, йирик корпорациялар, инвесторлар, университетлар ва давлат ташкилотлари ўртасида инновацион ҳамкорликни йўлга қўйиш, акселерация дастурларини амалга ошириш ҳамда истиқболли технологик лойиҳаларни глобал бозорларга олиб чиқиш билан шуғулланади. Платформа дунё бўйлаб 65 дан ортиқ офис, 600 дан зиёд корпоратив ҳамкор ва 100 мингдан ортиқ стартаплар экотизимига эга.
Учрашув давомида Ўзбекистонда университет стартап экотизимини ривожлантириш, ёшларнинг инновацион ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, илмий ишланмаларни тижоратлаштириш ва халқаро акселерация дастурларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, олий таълим муассасалари иштирокида махсус акселерация дастурларини ташкил этиш, университет стартаплари учун миллий танловлар ўтказиш, технологиялар трансфери ва инновацион лойиҳаларни глобал бозорларга олиб чиқиш бўйича ҳамкорлик имкониятлари кўриб чиқилди. Шунингдек, иқтидорли ёшларни халқаро стартап экотизимларига интеграция қилиш, инвесторлар ва технологик компаниялар билан ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар инновациялар, стартаплар ва университетлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, Ўзбекистонда инновацион тадбиркорлик муҳитини ривожлантириш бўйича амалий ташаббусларни биргаликда амалга оширишга келишиб олдилар.



