“Чўлга айланаётган ҳудудларда ва деградацияга учраган яйловларда чанг ва қум кўтарилишининг олдини олиш” мавзудаги танловда иштирок этинг!
2026-05-05 17:30:00 / Янгиликлар

Танловга қуйидаги фан йўналишлари бўйича лойиҳалар қабул қилинади:
1. Архитектура, қурилиш, дизайн ва шаҳарсозлик фанлари;
2. Ахборотлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш фанлари;
3. Биология ва биотехнология фанлари;
4. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши;
5. Кимё фанлари, кимёвий технология ва нанотехнологиялар;
6. Ўрмон хўжалиги, тупроқшунослик ва ўсимликларни ҳимоя қилиш фанлари;
7. Қишлоқ хўжалиги фанлари;
8. Техника фанлари;
9. Ер тўғрисидаги фанлар.
✍️ Танлов доирасида илмий экспертиза натижаларига кўра фан йўналишлари кесимида энг юқори балл тўплаган 1 та илмий лойиҳа молиялаштиришга тавсия этилади.
❗️ Эслатма: Танловга тақдим этилган лойиҳаларнинг ҳар бир босқичда кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар лойиҳа раҳбарларининг Давлат илмий дастурларининг ягона интеллектуал электрон платформасидаги (loyiha.ilmiy.uz) шахсий кабинетларида тақдим этиб борилади.
Танлов билан танишиш
