“Интеллектуал фаолият бўйича” танловларда иштирок этинг!
2026-04-30 19:20:00 / Янгиликлар

Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан Интеллектуал фаолият йўналишида “Энг яхши ихтиро”, “Энг яхши фойдали модел”, “Энг яхши саноат намунаси”, “Энг яхши ЭҲМ учун дастур ва маълумотлар базаси” ҳамда “Энг яхши селекция ютуғи” номинациялари бўйича танловлар эълон қилинди.
✍️ Танлов икки босқичда ўтказилади:
1-босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида;
2-босқич – республика миқёсида.
♻️ Танловга тақдим этиладиган аризалар ихтиро.илмий.уз электрон платформаси орқали 2026 йилнинг 31 майига қадар (шу куни ҳам 23:55 гача) фақат электрон шаклда қабул қилинади.
✅ Танлов натижалари бўйича ғолиблар электрон платформада Республика комиссияси аъзоларининг баҳолаш натижалари орқали аниқланади.
Танлов билан танишиш
