“Aral Drive” — Нукуслик ёшларнинг янги авлод автомобили
2026-04-29 13:00:00 / Янгиликлар

“Келажак муҳандислари” фестивали кўргазмаси доирасида Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қ.Шарипов Нукус ёшлар технопаркининг “Aral Drive” автомобили билан яқиндан танишди.
“Aral Drive” — “минимал энергия, максимал натижа” тамойили асосида яратилган. Унинг аэродинамик шакли ҳаво қаршилигини камайтиради. Енгил композит материаллар эса умумий вазнни ҳамда энергия сарфини сезиларли даражада қисқартиради.
Айни дамда мазкур автомобиль фестиваль доирасида ташкил этилган янги авлод автомобиллари пойгасида иштирок этмоқда.



