Стартаплар ва инновацион ғояларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
2026-04-17 18:30:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида талабалар иштирокида “Стартап лойиҳалар ва инновацион ғояларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалиётга жорий этиш” мавзусида семинар-тренинг ва очиқ мулоқот ташкил этилди.
Тадбирда Ёшлар академияси раҳбари А.Собирхонов ҳамда Инновацион ривожланиш агентлигининг стартап масалалари бўйича масъул бошқармаси вакили С.Шукуров, шунингдек, тегишли вазирлик ва идоралар мутахассислари иштирок этди.
Учрашувни университет ректори И.Тухтасинов очиб бериб, мамлакатимизда ёшларга яратилаётган имкониятлар, стартап ва инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг аҳамияти ҳақида сўз юритди. У ёшларнинг илғор ғоялари иқтисодий тараққиётда муҳим ўрин тутишини таъкидлади.
Тадбир давомида А.Собирхонов талабалар билан очиқ мулоқот ўтказди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ҳамда ўз таклиф ва ташаббусларини билдирдилар. Шунингдек, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда “INNO” технопарки томонидан яратилган мавжуд имкониятлар, грант дастурлари ва қўллаб-қувватлаш механизмлари юзасидан маълумотлар тақдим этилди.
Семинар-тренингда С.Шукуров томонидан стартап лойиҳаларни яратиш босқичлари, инновацион ғояларни ривожлантириш ва уларни амалиётга жорий этиш механизмлари юзасидан тавсиялар берилди. Шунингдек, илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш ва истиқболли ташаббусларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбирда стартап лойиҳалар танловида муваффақият қозонган талабалар ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб, амалга оширилган лойиҳалар ва эришилган натижалар ҳақида маълумот бердилар. Семинар якунида ёшларнинг инновацион фикрлашини ривожлантириш ва уларнинг стартап ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш муҳимлиги қайд этилди.









