Хитой Халқ Республикасининг нуфузли университетлари билан илмий ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилмоқда
2026-04-16 13:05:00 / Янгиликлар

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Ўктам Саломов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси жорий йилнинг 15 апрель куни Хитой Халқ Республикасининг Миллий табиий фанлар жамғармаси билан музокаралар ўтказди.
Учрашувда Хитой Халқ Республикасининг нуфузли университетлари ҳамда Ўзбекистон университетлари ҳамкорлигида қўшма фундаментал илмий лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек ёш олимларимиз учун илмий стажировкаларни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги илмий ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган бундай юқори даражадаги ташрифлар икки давлат учун ҳам стратегик аҳамиятга эга бўлиб, илм-фан ва юқори технологиялар соҳасида катта натижаларга эришган Хитой тажрибаси Ўзбекистон инновацион салоҳиятини оширишга хизмат қилади.
