Интеллектуал мулк соҳасига қизиқасизми? Ажойиб имконият!
2026-04-15 16:45:00 / Янгиликлар

Бутунжаҳон Интеллектуал Мулк Ташкилоти (БИМТ) Академияси томонидан аъзо давлатлар учун бепул онлайн ўқув курслари ташкил этилган.
Ушбу курслар:
-Рус ва инглиз тилларида олиб борилади;
-Мутлақо бепул;
-Муваффақиятли якунлаганларга сертификат берилади.
Курсларда қуйидаги йўналишлар қамраб олинган:
🔵Интеллектуал мулк асослари;
🔵Патент тушунчалари ва патент маълумотлари билан ишлаш;
🔵Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар;
🔵Товар белгилари, саноат намуналари ва географик кўрсаткичлар.
➡️ Ушбу курслар нафақат соҳа мутахассислари, балки интеллектуал мулкка қизиққан ҳар бир киши учун фойдали. Ўз билим ва кўникмаларингизни халқаро даражада ошириш имкониятини қўлдан бой берманг!
⚡️ Рўйхатдан ўтиш:
https://welc.wipo.int/acc/index.jsf?lang=ru
▫️ Эслатма: Рўйхатдан ўтиш муддатлари чекланган.
