Термиз давлат университетида сурхондарёлик ёшлар билан очиқ мулоқот ва сайёр қабул ўтказилди
2026-04-09 20:00:00 / Янгиликлар

Очиқ мулоқот “Пайшанба — ёшлар куни” доирасида ташкил этилди. Унда Инновацион ривожланиш агентлиги директори v.v.b A.Norov иштирок этди.
Талаба-ёшлар, ёш олимлар ва тадқиқотчилар қатнашган тадбирда Агентлик томонидан эълон қилинаётган илмий-амалий тановлар, стартап лойиҳаларни шакллантириш ва молиялаштиришнинг амалдаги тартиби ҳамда хорижий стажировка дастурларида иштирок этиш шартлари бўйича батафсил маълумот берилди.
Мулоқот давомида ёшлар томонидан илгари сурилган янги лойиҳа таклифлари кўриб чиқилди ва иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутасаддилар томонидан атрофлича жавоблар тақдим этилди.
Учрашув якунида ҳудуд ёшларини инновацион фаолиятга кенг жалб этиш, истиқболли ғояларни саралаш ва уларни амалиётга жорий этишни қўллаб-қувватлаш бўйича келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.






