Термиз ёшлар технопаркида истиқболли лойиҳалар ўрганилди
2026-04-10 11:25:00 / Янгиликлар

Инновацион ривожланиш агентлиги директори в.в.б А. Норовнинг Сурхондарё вилоятига хизмат сафари давомида Термиз ёшлар технопарки фаолияти ўрганилди.
Хусусан, технопаркда фаолият юритаётган ёш инноваторлар томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар, “InnoX” бизнес-инкубатор дастури доирасидаги стартаплар билан танишилди. Шунингдек, ҳудуд ёшларини замонавий касбларга ўқитиш, уларни инновацион фаолиятга жалб этиш мақсадида ташкил этилган ўқув курслари ва уларнинг натижалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ёшлар томонидан ишлаб чиқилган инновацион лойиҳалар тақдимоти ҳам ўтказилди. Мутахассислар томонидан ушбу лойиҳаларни янада такомиллаштириш, бозор талабларига мослаштириш ҳамда инвестиция жалб этиш бўйича тавсиялар берилди.
Маълумотга кўра, бугунги кунга қадар технопаркда ишлаб чиқилган 4 та лойиҳа умумий қиймати 40 минг АҚШ долларига тенг инвестицияни жалб қилган. “InnoX” дастури орқали эса 105 та истиқболли стартап лойиҳа шакллантирилган.


