Қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш бўйича танловнинг биринчи босқич натижалари эълон қилинди
2026-03-16 20:15:00 / Янгиликлар

Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ҳукуматнинг тегишли қарорлари ва топшириқларида белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш юзасидан ёш олимларни Швейтсариянинг Женева халқаро институти, АҚШнинг Даллас шаҳридаги Техас университети, Эрон Ислом Республикасининг Қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари, таълим ва кенгайтириш ташкилоти (АРEЭО), Россия Федерациясининг “Халқаро квант оптикаси ва квант технологиялари” МЧЖ ва Қозон Федерал университети, Татаристон Республикасининг Иннополис университети, Малайзиянинг Султан Идрис университети, Туркиянинг Баликесир университетларида қисқа муддатли илмий стажировкага юбориш мақсадида эълон қилинган мақсадли танловнинг биринчи босқич натижалари эълон қилинади.
Мақсадли танловлар шартларида тавсия этиладиган номзодлар тўғрисидаги маълумот (ҳужжат)лар буюртмачи ташкилотлар томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилган ва умумлаштирилган ҳолда Агентликка “internship.ilmiy.uz” хорижий илмий стажировкаларни ташкил этишнинг ягона электрон тизими орқали тақдим этилиши белгиланган.
Бунда, Агентлик ҳузуридаги Махсус эксперт гуруҳининг 2026 йил 10 мартдаги 1-сон йиғилиш баёни қарорига асосан номзодларнинг маълумот (ҳужжат)лари кўриб чиқилди ва қуйидагилар маъқулланди, жумладан:
“Саралаш танловнинг иккинчи босқичида номзодларнинг тақдимот ҳимоясини ўтказиш тартиби” 2-иловада.
Шунга кўра, 1-иловадаги номзодлар бўйича иккинчи босқич саралаш танловини стажировка дастури тақдимот ҳимояси жорий йилнинг 19 март - 20 апрель кунларида Агентлик биносида (манзил: 100174, Тошкент ш., Олмазор тумани, Университет кўчаси, 7-уй, «Беруний» метро бекати, 11, 28, 31, 78, 88, 116 йўналишли автобусларнинг «Беруний» бекати) ўтказилади ҳамда рўйхат бўйича номзодлар таклиф этилади.
Маълумот учун: номзодлар маълум сабабларга кўра ушбу белгиланган кунларда тақдимот ҳимоясини ўтказишни имкони бўлмаган тақдирда бу ҳақида Агентликни камида 1 иш куни олдин (иш жойидан расмий хат орқали) хабардор этишлари шарт, акс ҳолда тақдимотга келмади ва иккинчи босқичдан ўтмади деб ҳисобланади.
Қўшимча маълумотлар ва ишчи тартибда ишлаш учун Агентликнинг Илмий тадқиқот фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими етакчи мутахассиси Юсупов Сухроб Қахрамон ўғли. Телефон: 71 203-32-23 (ички рақам 193), электрон манзил: s.yusupov@ilmiy.uz; Илмий тадқиқот фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими етакчи мутахассиси Ғаниева Феруза Бердимурод қизи. Телефон: 71 203-32-23 (ички рақам 655), электрон манзил: f.ganieva@ilmiy.uz
