Хитойда докторантура йўналишида таълим олиш учун грант дастури эълон қилинди
2026-03-12 19:30:00 / Янгиликлар

2025 йил 22 ноябрь куни Жанубий Африка Республикасининг Ёҳаннесбург шаҳрида бўлиб ўтган Г20 саммити доирасида Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Қианг томонидан Глобал тараққиёт институти (Институте оф Глобал Девелопмент) ташкил этилиши эълон қилинди.
Мазкур институтнинг асосий мақсади — умумий фаровонликни таъминлаш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда тараққиёт ва давлат бошқаруви соҳаларида илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлашдан иборат. Институт Хитой ҳукуматининг топшириғига биноан Чжетсзян университети (Зҳежианг Университй) томонидан ташкил этилмоқда.
Докторантура дастури ҳақида
2026 йил сентябрь ойидан бошлаб институт қуйидаги йўналишлар бўйича докторантура (ПҳД) дастурларини йўлга қўйишни режалаштирмоқда:
-
Амалий иқтисодиёт (ПҳД ин Апплиед Эсономисс)
-
Давлат бошқаруви (ПҳД ин Публис Администратион – ривожланиш бошқаруви йўналишида)
Ҳар бир йўналиш бўйича йилига 15 нафар докторант қабул қилинади. Дастур давомийлиги 3,5 йилни ташкил этади.
Докторантлар биринчи ўқув йилида (тахминан 10 ой) Хитойда таҳсил оладилар. Зарур кредитлар тўплангандан сўнг тадқиқот ишларини ўз мамлакатида давом эттириб, илмий изланишлар учун Хитойга қисқа муддатли ташрифлар амалга оширишлари мумкин.
Грант шартлари
Дастур доирасида иштирокчиларга тўлиқ грант тақдим этилади. Грант қуйидагиларни қамраб олади:
-
контракт тўлови
-
яшаш харажатлари
-
халқаро авиачипта (бориш–қайтиш)
-
тиббий суғурта
-
Хитойда яшаш давридаги асосий турмуш харажатлари
Номзодларга қўйиладиган талаблар
Дастур қуйидаги тоифадаги номзодлар учун мўлжалланган:
-
давлат органлари ходимлари
-
олий таълим муассасалари раҳбарлари ва илмий ходимлари
-
йирик компаниялар раҳбарлари ва менежерлари
-
ривожланиш ва бошқарув соҳаларида фаолият юритаётган истиқболли мутахассислар
Шунингдек, номзодлардан инглиз тилини билиш даражаси (ИEЛТС 6.5 ёки ТОЭФЛ 100 дан юқори) талаб этилади.
Ҳужжат топшириш тартиби
Номзодлар аризани қуйидаги икки босқич орқали топширадилар:
-
Хитой Халқ Республикасининг тегишли элчихонасидаги иқтисодий ва савдо масалалари бўйича бўлимига тавсия олиш учун мурожаат қилиш.
-
Тавсия олингандан сўнг Чжетсзян университетига ҳужжатларни тақдим этиш.
Ариза топшириш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
-
диплом ва иловалари
-
таржимаи ҳол (СВ)
-
600–800 сўзли мотивацион эссе
-
2 та тавсиянома
-
ИEЛТС ёки ТОЭФЛ сертификати
-
тиббий маълумотнома
-
паспорт нусхаси
-
судланмаганлик тўғрисида маълумот
Ҳужжатлар 2026 йил 15 апрелга қадар топширилиши лозим.
Қўшимча маълумот
Ариза топшириш жараёни бўйича қўшимча маълумот олиш учун Хитой Халқ Республикасининг Тошкент шаҳридаги элчихонаси масъул ходими билан боғланиш мумкин:
Лу Ҳаиюе
Тел.: (+998) 90 481 6286
