Инновацион ривожланиш агентлиги ва “УзАуто Моторс” ҳамкорликни кенгайтирмоқда
2026-03-12 10:55:00 / Янгиликлар

Инновацион ривожланиш агентлиги ҳамда “УзАуто Моторс” АЖ вакиллари ўртасида таълим–фан–ишлаб чиқариш интеграциясини янада мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида техник йўналишдаги олий таълим ва илмий ташкилотлар билан тизимли илмий ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида илмий-амалий тадбир òтказишни ташкил қилиш ҳамда корхонадаги Р&Д фаолиятини такомиллаштириш, инновацион жамғармани шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.
Мазкур ташаббуслар илмий натижаларни амалиётга татбиқ этиш, инновацион лойиҳаларни молиялаштириш ва ишлаб чиқариш жараёнига илғор технологияларни жорий этишга хизмат қилади.
Шунингдек, “УзАуто Моторс” АЖ Техник ривожлантириш дирекцияси (Р&Д маркази) фаолиятини янада кенгайтириш ва ёш олимларни амалий тадқиқотларга жалб этиш ҳамда автомобилсозлик соҳасида илмий салоҳиятни кучайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Учрашув якунида ўзаро ҳамкорликнинг аниқ йўналишларини белгилаш ва амалий механизмларни ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.


