Инновацион ривожланиш агентлиги ҳузуридаги ҳудудий Ёшлар технопаркларида талаба-ёшлар учун қатор тадбирлар ташкил этилди
2026-02-26 20:45:00 / Янгиликлар

Президентимиз ташаббуси билан ҳар пайшанба — “Ёшлар куни” деб белгиланиши муносабати билан Инновацион ривожланиш агентлиги ҳузуридаги ҳудудий Ёшлар технопаркларида талаба-ёшлар учун қатор тадбирлар ташкил этилди:
- Андижон вилояти: Муҳаммад Ал-Хоразмий мактаби ўқувчилари иштирокида стартап лойиҳалар тақдимоти ва инновацион ғояларни қўллаб-қувватлаш бўйича учрашув ўтказилди.
- Фарғона вилояти: «ИнноХ» дастури битирувчилари ва соҳа мутасаддилари иштирокида водийда стартап экотизимини ривожлантириш ҳамда лойиҳаларни молиялаштириш масалалари муҳокама қилинди.
- Самарқанд вилояти: Вилоят ҳокими иштирокида «ИнноХ» дастури якунлари бўйича стартаплар тақдимоти ўтказилиб, ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш чоралар белгиланди.
- Қашқадарё вилояти: Қарши ёшлар технопаркида ўтказилган “Демо Дай” тадбирида 25 нафардан ортиқ стартапчи ўз лойиҳаларини экспертларга тақдим этиб, амалий тавсиялар ва эсдалик совғаларини қўлга киритди.




