Илмий стажировка
2026-02-24 22:10:00 / Янгиликлар

Прага шаҳрида Прага Муниципал кутубхонаси ва ЭИАСМ кўмагида ташкил этилган илмий стажировка муваффақиятли якунланди. Дастурнинг асосий натижаси сифатида халқаро тажрибалар асосида талабаларнинг ижтимоий-маданий компетентлигини оширишга қаратилган миллий лингвопедагогик модель ишлаб чиқилди.
Кучкарова Назира Қаҳрамон қизи томонидан тадқиқот доирасида тақдим этилган “Лангуаге тҳроугҳ Валуэс” (Қадриятлар орқали тил ўқитиш) лойиҳаси алоҳида эътироф этилди. Ушбу инновацион ёндашув тил ўргатишни миллий ва умуминсоний қадриятлар билан боғлаб, талабаларнинг нафақат нутқини, балки маданий дунёқарашини ҳам шакллантиради. Жараёнда УНEССО тамойиллари ва халқаро СЛИЛ методикаси чуқур таҳлил қилиниб, Ўзбекистон таълим муҳитига мослаштирилди.
Европа ва Осиё тажрибасини ўзида мужассам этган ушбу илмий изланишлар натижасида тизимлаштирилган назарий манбалар ва аксиёлогик ёндашувга асосланган амалий тавсиялар тайёрланди. Мазкур натижалар олий таълим муассасаларида тил ўқитиш сифатини янги босқичга олиб чиқиш ва замонавий таълим ечимларини жорий этиш учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади.


