Наманган вилоятида инновацион фаолият самарадорлиги таҳлил қилинди
2026-01-30 19:40:00 / Янгиликлар

Инновацион ривожланиш агентлиги Наманган вилояти бўлинмаси томонидан Уйчи туманидаги тадбиркорлик субъектларида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳолати атрофлича ўрганилди. Мониторинг жараёнида асосий эътибор ҳудудда қўшимча қиймат яратиш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ва экологик тоза технологияларни жорий этишни жадаллаштиришга қаратилди.
Хусусан, “Exsam energy” МЧЖ қўшма корхонасида импорт ўрнини босувчи гел таркибли саноат батареялари ишлаб чиқариш лойиҳасининг ижроси таҳлил қилиниб, корхонанинг қайта тикланувчи энергия ва “яшил» инновацияларга асосланган янги истиқболли таклифлари кўриб чиқилди. Шу билан бирга, “Vodiy kumush parranda” МЧЖнинг паррандачилик тармоғида янги иш ўринларини яратишга қаратилган режалари ҳамда Жаҳон банки кўмагида “Ifora-Medical” МЧЖ томонидан йўлга қўйилган “Гидро болалар массажи” лойиҳасининг ижтимоий-иқтисодий мажбуриятлари ижроси текширилди.
Ўрганишлар якунида аниқланган масалалар юзасидан истиқболдаги вазифалар белгиланиб, ҳудуднинг инновацион салоҳиятини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ижрога йўналтирилди.


