Хорижий стажировка танловларида зарур маълумотлар ва ҳужжатлар
2026-01-29 17:10:00 / Янгиликлар

Айни дамда ёш олимларни АҚШ, Малайзия, Швейцария каби давлатларга стажировкага юбориш бўйича 8 та танлов давом этмоқда. Уларида иштирок этиш учун зарур маълумотлар ва ҳужжатлар рўйхати билан танишинг:
-
Маълумотнома;
-
Стажировка режаси;
-
Стажировка мақсад ва вазифалари;
-
Илмий даражаси (фан номзоди, PhD ва фан доктори), илмий унвонини (катта илмий ходим, доцент, профессор) тасдиқловчи диплом(лар)нинг нусхаси, агар мавжуд бўлса;
-
Хорижий тиллардан билим даражасини белгиловчи амалдаги миллий ёки халқаро сертификат (Миллий квалификация сертификати, IELTS, TOEFL ва шу кабилар, муддати ўтган ҳужжатлар бундан мустасно), агар мавжуд бўлса;
-
Стажировка даврида амалга ошириладиган ишлар дастури.
Ҳужжатлар internship.ilmiy.uz платформаси орқали электрон шаклда тўлдирилади.
