Ортга қайтмас ислоҳотлар /видео/
2026-01-27 19:00:00 / Янгиликлар

Инновацион ривожланиш агентлиги илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш ҳамда ёш олимларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қатор ишларни амалга оширмоқда.
Хусусан, ёшлар “Академик ҳаракатчанлик” дастури ва хорижий ташкилотларда илмий стажировкаларни ташкил этишга оид танловлар орқали ўз тадқиқотларини янада такомиллаштириш имкониятига эга бўлмоқда. Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган бу каби лойиҳалар мамлакатимизда илм-фаннинг ривожига сезиларли ҳисса қўшмоқда.
Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканали орқали эфирга узатилган «Ортга қайтмас ислоҳотлар» дастурида сўз борди.
