Президент Мурожаатномаси – муҳим стратегик дастур
2026-01-16 13:25:00 / Янгиликлар

Инновацион ривожланиш агентлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2025 йилнинг 26 декабрь куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўлланган Мурожаатноманинг мазмун-моҳиятига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда Мурожаатномада белгилаб берилган 6 та устувор йўналиш, улар доирасида қўйилган мақсад ва вазифалар атрофлича муҳокама қилинди. Хусусан, маҳалла институтининг ролини ошириш, аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш, иқтисодиётни мустаҳкамлаш, барча тармоқларда юқори қўшилган қиймат ҳажмини ошириш, юқори технологик ишлаб чиқариш, меҳнат бозори архитектурасини шакллантириш, талаб юқори бўлган замонавий касблар бўйича кадрлар тайёрлаш, ёшларни иш билан таъминлаш, “яшил” энергетика ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир якунида иштирокчилар томонидан Мурожаатномада белгиланган вазифаларнинг Инновацион ривожланиш агентлиги фаолияти доирасида самарали ижросини таъминлаш бўйича ўзари фикр алмашилди ҳамда таклифлар билдирилди.






